Жанубий Кореянинг "Жежу Юнайтед" клуби сафига кўчиб ўтган Ислом Кенжабоев ўзининг Instagram саҳифаси орқали "Насаф" клуби мухлислари билан хайрлашди.

"Бугун мен "Насаф"ни тарк этдим, улар билан бир оила эдик. Мураббийларимга, дўстларимга ва мухлисларга раҳмат айтаман. Уларнинг қўллаб-қувватлаши, мотивациялари - барчаси учун раҳмат", - деди Кенжабоев.

Маълумот учун, 22 ёшли ярим ҳимоячи эркин агент сифатида қаршиликлар сафини тарк этди ва Жанубий Корея клуби билан бир йиллик келишувга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)