Жеко

“Рома” ҳужумчиси Эдин Жеко кеча “Сампдория”га (2:1) қарши ўйинда дубль қайд этди.

Шу тариқа 34 ёшли босниялик футболчи римликлар сафида киритган голлари сонини 104 тага етказди ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида кучли бешликка кириб олди.

Бу борадаги мутлақ рекордчи Франческо Тотти ҳисобланади. Унинг ҳисобида 307 та гол бор. Кейинги ўринларни эса Роберто Пруццо (138), Амедео Амадеи (111) ва Родольфо Волк (106) эгаллаб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)