"Женоа" 90+8-дақиқада гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди (видео)

  • 8 декабрь, 2020, 10:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италия А Сериясининг 10-турида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сураётган “Женоа” сафарда “Фиорентина” меҳмони бўлди.

Tecno

Флоренциядаги беллашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Таъкидлаш керакки, ҳар иккала гол ҳам сўнгги дақиқаларда киритилди. Дастлаб, 89-дақиқада Марко Пьяца (89') генуяликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 90+8-дақиқада Никола Миленкович мувозанатни тиклади ва мезбонларни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ушбу ўйинни асосий таркибда бошлади ва 65-дақиқада захирага олинди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!