"Женоа" мураббийи "Ювентус"га қарши ўйиндаги мағлубиятга изоҳ берди

Кеча Италия чемпионати 30-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Женоа" баҳси бўлиб ўтди. Беллашувда туринликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида генуяликлар устози Давиде Баллардини ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

- Биз энг тажрибали жамоага қарши майдонга тушдик ва ўйлайманки, уларга муносиб қаршилик кўрсатдик. Дастлабки дақиқалардан "Юве"дан қолишмасликка, очиқ ҳудудлар қолдирмасликка интилдик. Натижада, рақиб қийинчиликка дуч келди.

Ҳисоб 2:1 бўлгунига қадар яхши ўйнадик, бироқ кейин ҳаммаси ўзгариб кетди. Кўп куч сарфладик. Голлардан сўнг хатолар кузатилди. Аммо менга барибир шогирдларимнинг ўйини ёқди.

Биз аллақачон "Милан"га қарши учрашув ҳақида ўйламоқдамиз. Мавсум якуни ҳақида қайғуришимиз лозим. Ҳозирча, ишларимиз яхши, аммо охирги турларда бу камлик қилиб қолиши мумкин, - деди Баллардини.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
12/04/2021 21:30
Элдорга кўпроқ ишонч билдирса яхши бўларди Д.Балларди, у ишончини оқлай олади.