Италия А Сериясининг 7-турида “Женоа” ўз майдонида “Рома”ни қабул қилди.

Афсуски, мезбонлар сафидаги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов шу куни майдонга тушмади. Пойтахт жамоаси якунда Генуядан ғалаба билан  қайтди. Аниқроғи, римликларнинг арманистонлик футболчиси Генрих Мхитарян шу куни хет-трик қайд этди ва жамоасининг 1:3 ҳисобида ғалаба қозонишини таъминлади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)