Жепаровнинг ўйинини кўриш учун стадионга кирмоқчи бўлган 35 нафар эронлик аёл қўлга олинди
Ads

Футбол кўрш учун стадионга киришга уринган 35 нафар эронлик аёл ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди.

Маълум бўлишича, ушбу аёллар ҳамюртимиз Сервер Жепаров тўп сурадиган “Истиқлол” ҳамда “Персеполис” (1:0) жамоалари ўртасидаги баҳсни томоша қилишмоқчи бўлган. Бироқ, уларнинг бу нияти амалга ошмай қолди.

Берилган маълумотларга қараганда аёллар вақтинча ушлаб турилган ва кейинчалик қўйиб юборилган.

Маълумот учун, Эрон ислом республикаси қонунчилигига кўра аёлларнинг стадионларга кириши таъқиқланади.