Жерар Пике ҳакамлар хатти-ҳаракатидан яна нолиди
Ads

 

“Барселона” жамоаси ҳимоячиси Жерар Пике “Вильярреал”га қарши (1:1) кечган ўйиндан кейин яна ҳакамларни танқид қилди.

“Рақиб футболчиси Сориано икки марта ўз жарима майдончасида очиқчасига қўли билан ўйнади. Мен Маскерано ҳам қўл билан ўйнаганини кўрдим, аммо буниси энди атайлаб қилинмаган эди. Ҳакамларнинг хатти-ҳаракатлари танқид қилишга сабаб бўлмоқда. Бугун майдонда бўлган воқеалар ҳақида гапириш ҳам шарт эмас, шундай ҳам кўриниб турибди”, – деди Пике.

Аввалроқ испаниялик ҳимоячи ҳакамларнинг хатти-ҳаракатидан нолиган эди. Навбатдаги турда очко йўқотган “Барселона” 35 очко билан учинчи ўринда бормоқда.