Жерар Пике теннис бўйича мусобақа ўтказмоқчи
Ads

"Барселона" жамоасининг ҳимоячиси, "Kosmos" сармоявий гуруҳининг раҳбари испаниялик Жерар Пике теннис бўйича эркаклар ўртасида “Majesty Cup” дея номланган янги турнирни ташкил қилмоқчи.

Пике томонидан ташкил этиладиган янги турнирда 64 нафар теннисчи 10 миллион АҚШ доллари пул мукофоти учун ўзаро рақобатлашади. Мусобақанинг аҳамиятли томони шундаки, турнирнинг барча пуллари ғолиб теннисчига насиб этади.

“Majesty Cup” мусобақаси сентябрь ойида "US Open" мусобақасидан сўнг ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Пике "Дэвис кубоги"га 3 миллиард АҚШ долларини сармоя қилишни ва финал баҳсини ноябрь ойидан сентябрь ойига кўчириш ниятида экани ҳақида айтиб ўтган эди.