Жерард:

"Ливерпуль" собиқ сардори Стивен Жерард ҳимоячи Виржил ван Дейкни "Олтин тўп"га лойиқ номзод деб баҳоламоқда.

"Мессини яхши кўраман, унинг муҳлисиман. Лео фантастик натижалар қайд этмоқда.

Аммо ўтган бир мавсум давомида Чемпионлар лигасида зафар қучган, барқарор ўйин намойиш этган ва "Олтин тўп"ни қўлга киритиш учун асосий номзод бу Виржил ван Дейк," - дея айтиб ўтди Жерард.