Жеррард Коутиньони ўз жамоасида олиб қолмоқчи
"Астон Вилла" "Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони ўз сафида сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Бирмингем клуби бразилиялик футболчини қишки трансферлар даврида 40 миллион еврога кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олган эди.
Бош мураббий Стивен Жеррард 29 ёшли ярим ҳимоячининг жамоада қолишини истамоқда. Бироқ “Вилла” раҳбарияти май ойига қадар Коутиньонинг келажаги борасида бирор қарорга келолмайди. "Барса" футболчини ёзда сотиш ниятида.
Коутинбо ҳозирча премьер-лиганинг 7 та ўйинида майдонга тушди ва 3 та гол урди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар