Жеррарднинг шогирди Моуриньонинг эътиборига тушди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Рейнжерс" ҳимоячиси Борне Баришичнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда The Scotsman нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “шпорлар” 27 ёшли хорватиялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи ва унинг учун глазголикларга 25 млн евро тўлашга тайёр. Ушбу трансферни шахсан лондонликлар устози Жозе Моуриньо хоҳламоқда. У Борне орқали жамоанинг чап қанот ҳимоясини кучайтирмоқчи.

Баришич жорий мавсум “Рейнжерс” сафида 37 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 14 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!