Жейми О'Хара: "Ливерпуль" МЮни 7:0 ҳисобида мағлуб этади

"Тоттенхэм" собиқ футболчиси ва ҳозирда эксперт сифатида ишлаб келаётган Жейми О'Хара бугунги "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ушбу ўйинда "Ливерпуль"нинг йирик ғалабасини кутяпман. Мерсисайдликлар МЮни 7:0 ҳисобида мағлуб этади. 

"Қизил иблислар"да ҳозир тартиб йўқ. Меҳмонлар эса бундан жуда унумли фойдаланади. Манчестерликлар охирги расмий икки ўйинда Клопп жамоасига бирорта гол ура олмаган. 

Ўтган мавсумдаги ўйинларда 4:0 ва 5:0 ҳисоблари қайд этилган. Ҳозирги "Юнайтед" ўтган мавсумдагисидан анча қийин аҳволда. Шундай экан, бугун яна бир йирик мағлубият гувоҳи бўлишимиз мумкин", - деди собиқ футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!