Жикия Россиянинг ОФКга ўтиши ҳақида: "Менимча, бу масала аниқ бўлиб улгурган"
"Спартак" клуби ва Россия терма жамоаси ҳимоячиси Георгий Жикия мамлакатининг ОФКга ўтиши борасида ўз фикрларини билдирди.
- Агар сиздан Россиянинг ОФКга ўтиши борасида савол сўрашса, жавобингиз қандай бўларди?
- Менимча, бу муқаррар. Масала аниқ бўлиб улгурган, менимча", - деди 29 ёшли ҳимоячи.
Маълумот ўрнида, Россия терма жамоаси 20 ноябрь санасида Ўзбекистон термаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекканди.
Фикрлар