"Жирона" Мане билан бир қаторда "Ливерпуль"нинг яна бир футболчисига кўз тиккан

Келаси йил бўлиб ўтадиган Европа чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритган "Жирона" клуби янги мавсум олдидан таркибни кучайтиришга жиддий бел боғлаган. Клуб аллақачон юқори даражадаги футболчилар билан музокаралар олиб бормоқда. 

"Relevo" нашрининг хабар беришича, каталонияликлар ёзда "Ливерпуль"ни эркин агент сифатида тарк этадиган Тьяго Алькантара билан шартнома имзоламоқчи. Ҳозирча футболчининг бу таклифга қандай жавоб бериши номаълум. 

Аввалроқ, "Жирона"нинг "Ан-Наср"дан Садио Манени ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!