Жиру "Челси"да дебют қилди (фото)

Яқиндагина “Арсенал”дан “Челси”га кўчиб ўтган ҳужумчи Оливье Жиру кеча премьер-лиганинг “Уотфорд”га (1:4) қарши баҳсида янги жамоаси сафида ўз дебютини ўтказди.

Аниқроғи, франциялик форвард учрашувнинг 64-дақиқасида Педро ўрнига заҳирадан майдонга тушди. Бироқ, шу куни Жиру ҳам “аристократлар”ни йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!