Жиру "Интер" билан келишиб олди

Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, "кўклар" ҳужумчиси шахсий шартнома бандларини "Интер" билан келишиб олган. 33 ёшли форвард миланликлар билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома тузиши ва бир мавсумда 4 млн евро ишлаб топади.

"Челси" эса мазкур трансфердан 5 млн евро ва қўшимча бонусларга эга бўлиши кутилмоқда. Мазкур келишув яқин вақт ичида эълон қилинади.

Маълумот учун, Жиру жорий йилги мавсум АПЛда "аристократлар" сафида 5 та ўйинда майдонга тушди ва фойдали ҳаракатларни амалга оширмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!