Жиру: Мақсадим - Платинига етиб олиш
“Челси” форварди Оливье Жиру Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Мишель Платинини ортда қолдирмоқчи эканлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи ҳисобида ҳозирча 34та гол мавжуд ва у бу борада афсонавий Давид Трезегени ортда қолдирди. Жиру тўпурарлар рўйхатида 3-ўринда бормоқда. Бу борада 2-поғонани эгаллаб турган Платинига етиб олиши учун эса Жиру яна 7та гол уриши лозим.
“Мен ҳеч қачон шахсий манфаатларимни терма жамоаникидан юқори қўймаганман. Лекин шахсий ютуқларга эришиш ҳам ёқимли. Трезеге ажойиб тўпурар бўлган. Умид қиламанки, рейтингда янада юқорилайман. Менинг навбатдаги мақсадим – Платинига етиб олиш”, - дейди Жиру.
Эслатиб ўтамиз, Жиру бундан аввалроқ Евро-2020дан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилган эди.
Фикрлар