Жиру
Ads

“Арсенал” клуби ҳужумчиси  Оливье Жиру Англия премьер-лигасининг 12-турида “Тоттенхэм”га қарши бўлиб ўтадиган Лондон дербисида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда “канонирлар” устози Арсен Венгер матбуот анжуманида айтиб ўтди. Эслатиб ўтиш лозимки, Жиру Франция терма жамоаси сафида Уэльсга қарши ўртоқлик ўйинида жароҳат олган эди.

“Жирунинг ушбу ўйинда иштирок эта олади деб ўйламайман. Мустафи ва Уэлбекларга келадиган бўлсак, улар эртага яна бир бор тиббий кўрикдан ўтишади.

Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, ушбу баҳсда “Арсенал”ни аутсайдер деб ҳисобламайман. Ҳа, “Тоттенхэм” яхши жамоа, аммо ушбу ўйинни ютиш учун бизда ҳамма нарса мавжуд. Биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз”, - дейди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” ҳамда “Тоттенхэм” клублари ўртасидаги учрашув 18 ноябрь куни 17:30да старт олади.