Жирунинг ягона камчилиги нима?

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра "Челси"даги ҳамюрти Оливье Жиру ҳақида гапирди.

“Жирунинг ягона камчилиги унинг фамилиясидир. Агар унинг исми Жирундиньо бўлса, одамлар уни яхши кўришарди. Мен уни "Челси"нинг энг кучли ҳужумчиси, деб биламан. Франция терма жамоаси мухлислари нега ундан шубҳаланаётганини тушунмаяпман. "Арсенал"да Жиру ҳар доим танқидга учраган, аммо у бу муаммоларни бартараф этган. Агар мен мураббий бўлганимда, Оливье ҳар доим асосий таркибда ўйнаган бўларди”, - деди Эвра.

34 ёшли Жиру жорий мавсум “Челси” сафида 11 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!