Жиу-Житсу устаси икки нафар милиция ходимини дўппослади

Россиялик жиу-жицу бўйича халқаро турнирлар ғолиби, греплингда мамлакат чемпиони бўлган, Наби Aмадзиев ҳибсга олинди,- деб хабар беради Baza Telegram-канали.

Хабар қилинишича, спортчи сохта тиббий китобларни сотаётганида ушланган. Унинг ҳибсга олинишида бир неча милиция ходимлари иштирок этган. Спортчи уларга жиддий қаршилик кўрсатди ва натижада икки нафар милиция  ходими касалхонага ётқизилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!