Жиззахда бокс бўйича аёллар терма жамоасига номзодлар сараланади
Шу йилнинг 4-9 февраль кунлари Жиззах вилоятида 2001-2002 туғилган қизлар, шунингдек аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади.
Ушбу мусобақада юртимизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳридан спортчилар иштирок этади. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.
Баҳсларда 150 нафардан зиёд боксчи совринли ўринлар учун кураш олиб бориши кутилмоқда. Жанглар 10 та вазн тоифасида ташкил этилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар