Жо Роган амалдаги UFC чемпионига қойил қолди

  • 10 сентябрь, 15:50
  • 0
  • MMA
Машҳур UFC шарҳловчиси Жо Роган промоушеннинг ярим енгил(65 кг) вазн тоифасидаги амалдаги чемпион Илия Топурия ҳақида гапирди. “Илия Топурия сайёрадаги энг яхши жангчилардан бири. Бу йигит шунчаки ажойиб. Унинг ажралиб турадиган жиҳатлардан бири бу – техникаси. Унда бирорта кераксиз ҳаракат йўқ. Имконият бўлиши биланоқ, барчасини жуда тез бажаради... Илиянинг техникаси максимал даражада оптималлаштирилган. У спортдаги энг яхши қўлларга эга. Тезлигини қаранг, ақл бовар қилмайди. Сониясига беш-олти марта зарба бера олади”, – деди Роган ўзининг подкастида. Маълумот учун, Илиа Топурия(15-0) 27 ёшда. Жангчи 2020 йил UFC да дебют қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!