Жоаозиньо Бразилия терма жамоасининг ЖЧ-2026даги ўйинини омадсизлик деб атади
Россия клубларида тўп сурган собиқ футболчи Жоаозиньо Бразилия терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
Бразилия терма жамоаси 1/8 финал босқичида Норвегияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган эди.
Жоаозиньонинг таъкидлашича, бу натижа Бразилия учун омадсизлик, ҳатто мағлубият сифатида баҳоланиши мумкин. Унинг фикрича, бу таркиб мухлислар одатланган Бразилия эмас, шунга қарамай, бош мураббий Карло Анчелотти ўз лавозимида қолиши керак.
«У терма жамоада жиддий ўзгаришлар қилиш учун жуда қисқа вақтга эга бўлди. Агар у 2030 йилгача жамоа бошида қолса, бутунлай бошқача Бразилияни кўрамиз», — дея Жоаозиньонинг сўзларини келтиради «Спорт-Экспресс» нашри.

Фикрлар