Жоаулар дебют қилган ўйинда "Барса" қийинчилик билан зафар қучди

  • 4 сентябрь, 2023, 01:59
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Барселона" Ла Лиганинг 4-турида "Осасуна" меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиннинг 32-дақиқасида Кунде бош билан зарба йўллаб, гол урган бўлса, 76-дақиқада Авила ажойиб голи билан ҳисобни тенглаштирди. Ўйин тугашига кам вақт қолганида ҳакам мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. Шу билан бирга, Катенага қизил карточка ҳам кўрсатди. Левандовски эса 11 метрлик жарима зарбасидан адашмади. 

Мазкур ғалабадан кейин "Барса" турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!