Жон Иснер кутилмаганда қоқилди

Америкалик теннисчи Жон Иснер Лион шаҳрида ўтаётган "Open Parc" турнирининг чорак финалдаги тўсиқдан муваффақиятли ўта олмади.

Жон ярим финал йўлланмаси учун ўтган ўйинда британиялик Кэмерон Норрига қарши кортга чиқда. Кескин ва муросасиз ўтган биринчи сетда Норри рақибини тай-брекда енгган бўлса, иккинчи сетда 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Кэмерон мусобақанинг ярим финалида қозоғистонлик Михаил Кукушкин, ёки франциялик Жиль Симон билан куч синашади.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)