Жон Жонс: "Болалигимда одамларга ёрдам беришни хоҳлардим, бироқ ҳозир мен уларни пул учун калтаклайман"

  • 23 декабрь, 19:30
  • 0
  • MMA

Оғир вазн тоифасида UFC чемпиони (120 кг) Жон Жонс профессионал жангдаги фаолияти ҳақида гапирди.

“Ҳаётим жуда дахшатли эди. Мен яхши одам эмас эдим, лекин ёшим улғайганида одамларга ёрдам беришни хоҳлардим. Ўқишни ташлаб, жуда эрта фарзандли бўлдим, энди эса тирикчилик учун одамлар билан жанг қиляпман. Бу мен тасаввур қилганимдан анча фарқ қилади” - деди америкалик "Alex G" You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, "UFC 309" турниридаги сўнгги жангида Жонс 3-раундда Стипе Миочични техник нокаутга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!