Жон Жонс яна нечта жанг ўтказмоқчи эканлигини маълум қилди.

  • 2 январь, 2021, 20:22
  • 0
  • MMA

ММA тарихидаги энг яхши жангчилардан бири Жон Жонс (26-1) Блеачер Репортга берган интервьюсида яна уч ёки тўртта жанг ўтказишини айтди. Жонс кўп йиллар давомида ярим оғир вазн тоифасида UFC чемпиони бўлган ва энди оғир вазн тоифасида иштирок этади.

"Мен оғир вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритишни, уни энг кучлиларга қарши икки-уч марта ҳимоя қилишни, сўнгра хайрия ва гуманитар ишлар билан шуғулланишни истардим", - деди 33 ёшли Жонс.

Жонс март ойида ўтказиладиган Стипе Миочич ва Франсис Нганну ўртасидаги жанг ғолиби билан тўқнаш келиши кўзда тутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!