Оби Микел  январда ўз жамоасини ўзгартириши мумкин

"Челси" клуби ярим ҳимоячиси Жон Оби Микел  январда ўз жамоасини ўзгартириши мумкин.
ESPN тарқатаётган хабарга қараганда, нигериялик футболчи жамоа машғулотларига келмаяпти ва Хитой клубларидан бирига кўчиб ўтиши эҳтимолдан холи эмас. 


Хабарда келтирилишича, 29 ёшли футболчига шунингдек, "Валенсия", "Интер" ва "Марсель" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. 
Шунингдек, "Челси" клубидаги футболчига яқин манбанинг хабарига кўра, Микел катта эҳтимол билан Хитой вариантини рад этади ва Европа клубларидан бирига кўчиб ўтади.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!