Жўрабек Каримов Қозоғистонда чемпион бўлди

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ўтказилган "Фьючерс" туркумига кирувчи турнирда ҳамюртимиз Жўрабек Каримов бош совринни қўлга киритди.
 
Соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи мазкур турнирнинг сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида қозоғистонлик Бейбит Жукаев билан рақобатлашди.
 
Жўрабекнинг тўлиқ устунлигида ўтган ўйин 7:5, 6:3 ҳисобида якунланди. Бу ғалаба истеъдодли теннисчимизга мусобақанинг бош совринини келтирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!