Жўрабек Каримов ярим финалда
Ads

Истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов Малайзияда ўтказилаётган халқаро турнирнинг яккалик баҳсларида АҚШ вакили Хейди Ҳабибга қарши кортга чиқди.

Қизиқарли ўтган учрашувда Жўрабек 6:7, 6:0, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалда голландиялик Скотт Грикспоор билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Малайзияда ўтказилган мусобақанинг финал учрашувида Жўрабек Каримов голландиялик Скотт Грикспоор билан рақобатлашиб имкониятни бой бериб қўйган эди. 

Sports.uz