Жордан Хендерсон: “Ливерпуль” яқин келажакда албатта муваффақиятга эришади
Ads

“Ливерпуль” сардори Жордан Хендерсон ҳозирги жамоани 2013/14 йилги мавсумда кумуш медалларни қўлга киритган жамоага ўхшатди.

“Ҳозир “Ливерпул”нинг таркиби буткул ўзгарган ва барчаси умуман бошқа сценарий бўйича кетяпти.

Ўтмишни эслашни хоҳламайман. Мен бор эътиборимни “Ливерпул”нинг бўлажак ўйинларига қаратаман. Биз соврин қўлга киритишга тайёр эканлигимизни ҳис қиляпман. Чунки, ҳозир биз бунинг учун етарли кучга эгамиз.

Имкониятларимизга тўлиқ ишонаман. “Ливерпуль” яқин келажакда албатта муваффақиятга эришади. Умид қиламанки бу жорий мавсумнинг ўзидаёқ содир бўлади”, - дейди Хендерсон.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” бугун ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.