Жорди Альба Луис Энрикенинг қароридан ҳайратда
Ads

"Барселона" клуби ҳимоячиси Жорди Альба нима сабаб Испания терма жамоасига чақирилмагани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Мен буни кутмагандим. Чунки, терма жамоада узоқ йиллардан буён тўп суриб келаман. Мен ҳар доим терма жамоадан кетиш ниятим йўқлиги ҳақида айтиб келганман. Албатта, менинг позициямда яхши ўйинчилар кўп ва шу боис бош мураббийнинг қарорини ҳурмат қилишимиз керак. Луис Энрике нималарни ҳаёл қилаётгани менга қоронғу. Лекин ич-ичимдан ҳис қиляпманки, мен клубда ҳаммасини тўғри қиляпман ва яхши ўйнаяпман”, - дейди Альба.