Жорди Альбага Италиядан таклиф бор

“Барселона” футболчиси Жорди Альбанинг кейинги манзили Италия бўлиши мумкин. “DiarioSport” нашри хабар беришича, ҳимоячига “Ювентус” қизиқмоқда.

33 ёшли футболчининг Католония клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилда ўз ниҳоясига етади. У эркин агент сифатида жамоани тарк этиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Жорди Альба ушбу мавсум барча чемпионатларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!