Жорж Комбосос ва Девин Ҳейни ўртасида мутлақ жаҳон чемпионлик жанги ўтказилиши аниқ бўлди

Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида WBА, WBО, IBF камарлари эгаси австралиялик Жорж Комбосос (20-0, 10КО) ва WBC чемпиони Девин Ҳейни (27-0, 15КО) жанги бўйича келишувга эришилди, деб хабар бермоқда ESPN муҳбири Майк Коппинжер. 

Енгил вазндаги барча камарлар тикилган, мутлақ жаҳон чемпионини аниқлаб берувчи ушбу баҳс 5 июнь куни Австралиянинг Мелбурн шаҳрида бўлиб ўтади ва ESPN канали орқали транслация қилинади. 

Аслида Эдди Ҳирнга тегишли бўлган Matchroom компанияси мижози ҳусобланган Девин Ҳейни бу баҳс учун кўплаб шартларга рози бўлди. Хусусан, агарда жангда Комбосос мағлуб бўлса, реванш жанги ҳам Австралияда бўлиб ўтиши белгиланган. Қолаверса, Ҳейни Top Rank компанияси ва Лоу ДиБелла билан қўшма ҳамкорлик шартномаси имзолади.

Эслатиб ўтамиз, Жорж Комбосос кутилмаганда Теофимо Лопесни мағлуб этиб, 3 та камарга эга бўлган эди. Ҳейни эса ўзининг охирги жангида собиқ жаҳон чемпиони Йозеф Диасдан очколар бўйича устун келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!