Жоржина Роналду қачон футболдан кетишини айтиб қўйди
Криштиану Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригес “Ан-наср” ҳужумчиси келажагига оид хабарни ошкор қилди.
Жоржина 39 ҳужумчи фаолиятини қачон якунлаши ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб қайтарди.
- Криштиану балки яна бир йил ўйнар. Шундан кейин ҳаммаси тамом бўлади. Жуда бўлмаса, икки йил ўйнаши мумкин. Ҳозир аниқ айтолмайман, - деди Жоржина Родригес.
Криштиану Роналду 2023 йилнинг январидан бери “Ан-Наср” шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу жамоа сафида португалиялик юлдуз жами 48 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 42 та тўп киритди ва жамоадошларига 3 та голли пас узатди.
Роналдунинг саудияликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган.
Фикрлар