Жошуа: Поветкин жангдан сўнг ўзини 69 ёш деб ҳис қилади

Британиялик боксчи Энтони Жошуа россиялик Александр Поветкин билан бўладиган жангда ғалаба қозонишига ортиқ шубҳа қилмаётир.

Мен рақибни раундма-раунд таъқиб қилиб урмоқчиман. Жангдан сўнг у ўзини 39 ёш эмас, 69 ёш деб ҳис қилади. Ўйлайманки, мен тўқнашувни 6-8 раундда якунлайман, – дейди Жошуа.

Икки оғир вазнли боксчи иштирокидаги жанг 22 сентябрь куни Лондондаги муҳташам “Уэмбли” стадионида ўтказилади. Унда боксчилар WBA Super, WBO ва IBF чемпионлик камарлари учун жанг қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)