Жошуа Усикни "ухлатиб" қўяди ёхуд ўзбекистонлик мутахассисларнинг ушбу жанг ҳақидаги фикрлари... (2-қисм, видео)

  • 23 сентябрь, 2021, 09:43
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокс оламидаги энг шов-шувли қарама-қаршиликлардан бири Энтони Жошуа ҳамда Александр Усик жангига ҳам бор йўғи икки кун вақт қолди. Буюк Британияда ташкил этилаётган ушбу жангга оғир вазн тоифасидаги WBA, WBO, IBF камарлари тикилган. Хуллас, украиналик чармқўлқоп устаси ушбу титулларни Жошуадан тортиб олишга ҳаракат қилади. 

Албатта, жангга яқин уларнинг имкониятлари ҳақида кўплаб фикрлар янграмоқда. Биз ҳам анъанамизни давом эттирган ҳолда ўзбекистонлик боксчи ҳамда мураббийларнинг фикрларини 2-қисмини тақдим этамиз. 

Набижон Исмонов - мураббий, промоутер

- Бу жангда имкониятларни 60-40% Усик фойдасига, деган бўлардим. Сабаби, Усик жуда ҳам техникаси юқори ва оёқларида идеал тарзда ишлайди. Унинг ёшликдаги бокс мактаби ҳам тўғри қўйилган. Интернет тармоқларида ҳам кузатиб бормоқдаман. Аксарият фикр билдираётганлар Жошуани жисмоний ҳолати ва зарба кучини кўп гапирмоқда. Лекин Усик яримоғир вазн тоифасида ҳам жуда жиддий ва зарбаси оғир боксчиларга ҳам имкон қолдирмаган. Тўғри, уларнинг вазни бироз енгил бўлган ва зарбаси ҳам шунга яраша бўлган-да, деган савол туғилиши мумкин. Бироқ, ишонинг Мурат Гассиевнинг зарба кучи Жошуаникидан ортиқ бўлса ортиқки, асло кам эмас. 

Шунинг учун украиналик чармқўлқоп устасининг имконияти юқори, деб ўйлайман. Албатта, бу шахсий фикрим ва Александрни яхши таниганлигим ва унга азбаройи мухлислик қилаётганлигим учун бироз муболаға қилган бўлишим ҳам мумкин :)

наби брат

Рустам Саидов - мураббий

- Жуда қизиқ жанг бўлади. Ҳар иккиси Олимпиада ва жаҳон чемпиони бўлишга эришган. Аслида, Усик ютишини хоҳлайман. Бироқ, унга жуда қийин бўлади. У янги вазнга ўтди ва бир-иккита жанг ўтказди холос. Жошуа эса ўзини дивизионида анчадан бери фаолият юритади ва бекорга титулларни қўлга киритмаган. Имкониятларни 50/50 деган бўлардим. 

рустам

Ғайрат Аҳмедов - собиқ боксчи

- Назаримда Жошуа сўнги раундаларда Усикни “ухлатиб” қўяди. Чунки унинг жисмоний ҳолати украиналик боксчидан анча юқори. Тўғри, Усикнинг техникаси жуда яхши ривожланган. Аммо, у Жошуага бироз кичиклик қилади. 

жерри

Азизбек Абдуғофуров - профессионал боксчи

- Жанг сўнги раундларга қадар давом этса керак. Шундай бўлса, Усик очколар ҳисобида ғалаба қозонади. Чунки, у оғир дивизионга нисбатан жуда тез, техникаси яхши ривожланган ва оёқларида ажойиб ҳаракат қилади. Шу сабабли украиналик боксчида имконият юқори, деб ўйлайман. 

азиз

Хуршидбек Норматов - профессионал боксчи

- Иккисида ҳам кучли жиҳатлари бор. Усик кўпроқ ўзининг техник ва тактик ҳамда оёқдаги ажойиб ҳаракатларига таянса, Жошуанинг жисмоний ҳамда зарба кучи украиналик боксчи учун катта муаммо бўлади. Бир сўз билан айтганда жуда қизиқарли жанг бўлади. Имкониятларни 50/50 дея баҳолаган бўлардим!

хуршид

Ҳусан Ширматов - промоутер

- Уларнинг иккиси ҳам Олимпиада чемпиони. Лекин менга Усикни олтин медали ҳақли равишда қўлга киритилгандек туюлади. Чунки унда Жошуа каби мезбонлик фактори бўлмаган. 

Усик оғир вазн тоифасида мен кутганимдан бироз ёмонроқ кўринди. Аммо, бу жангда ишончим комилки, у юқори даражасини кўрсата олади. 

Усик  Жошуа учун ноқулай рақиб, менимча жанг сўнгги раундларгача давом этади, ғолиб ҳакамларнинг қарорига кўра аниқланади ва ғалаба Усик томонда бўлади, шунингдек яқин масофадаги жанг эвазига Жошуа ҳам ғолиб бўлиши мумкин.

хусан

Хуллас, барча Александр Усикдан 25 сентябрь куни қуйидаги тарзда рингдаги "рақс"ни кутишмоқда. У буни уддалай олармикан яна икки кундан сўнг, билиб оламиз!

Александ Усик -Энтони Жошуа ким ғалаба қозонади? Ўзбекистонлик бокс олами вакиллари жавоб берди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!