Жозе Моуриньо "Лестер"га қарши ўйиндан олдин фикрларини билдириб ўтди
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Лестер”га қарши бўлиб ўтадиган УЕФА Конференциялар лигаси ярим финал баҳсидан олдин ўз фикрини билдириб ўтди.
“Биз финалга муносибмиз. Биз Конференциялар лигасида 13 та ўйин ўтказдик. Бизда Европа лигасига чиқишнинг иккита йўли бор, улардан бири “Лестер”га қарши ўйин орқали қўлга киритилиши мумкин. Эртага биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз”, - деди португалиялик мутахассис.
Маълумот учун, “Лестер” – “Рома” учрашуви 28 апрель Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси эса 5 май куни Римда бўлиб ўтади.
Фикрлар