Жозе Моуриньо МЮ раҳбарияти билан қандай муносабатда эканлигини айтди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа вице-президенти Эд Вудворд билан ўзаро муносабатлари қандай эканини айтди.

“Мен матбуотда ким нимани ёзаётганини ўқимайман. Вудворд билан ўзаро муносабатларим яхши ёки ёмон эканлиги сизлар учун қизиқми? Ҳа, у билан ўртамизда ҳеч қандай низо йўқ”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ жамоанинг трансферлар сиёсати масаласида Моуриньо ва Вудворд ўртасида келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!