Жозе Моуриньо нимадан хавфсирамоқда?

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида "РБ Лейпциг"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди.

"Йигитлар қўлидан келган барча ишни қилишди. Бу ажойиб йигитлар жам бўлган жамоа. Мухлисларга қўллаб-қувватлаганликлари учун ўз ташаккуримни билдирмоқчиман.

Бу қарама-қаршиликда хеч нарса хал бўлгани йўқ. Биз ўз майдонимизда мағлуб бўлган биринчи жамоа эмасмиз. Кўп жамоалар биринчи ўйинда мағлуб бўлиб ҳам кейинги босқич йўлланмасини қўлга кирита олишган.

Биз қийин аҳволдамиз. Йигитларимдан фахрламан. Бироқ бу вазиятимиз мавсум сўнггигача давом этишидан хавфсираяпман. Жавоб ўйини ҳақида нима дея оламан? Биз кейинги учрашувда боримизни бериб ўйнаймиз, бунга вада бераман", - дейди Моуриньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!