Жозе Моуриньо: "Олтин тўп" Мессини кутмоқда

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо "Барселона" форварди Лионель Месси ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Месси “Манчестер Юнайтед” дарвозасига 2та гол урди. У ҳар доим 2тадан уряпти. Биз уни худди “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинда бўлгани каби ҳар қандай учрашув тақдирини ўзгартира олишини биламиз. У ўзига бўшлиқ яратиб олдинга борди ва дриблинг ишлатиб дарвоза томон зарба берди – 1:0. Ўйин тақдири сенинг қўлингда.

Месси ажойиб мавсум ўтказяпти. У Роналду “Ювентус” билан бирга мусобақадан чиқиб кетгани ва “Олтин тўп” уни кутаётганини билади”, - дейди Моуриньо.

Маълумот учун, 31 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсум “Барселона” сафида жами 45та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 46та гол ҳамда 22та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!