Жозе Моуриньо тақвимдан норози бўлмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг февралдаги тақвими бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Шпорлар" 2-февраль куни "Манчестер Сити" билан баҳс олиб боради, шундан сўнг 16-февралгача дам олиб, якшанба куни "Астон Вилла"га қарши тўп суради. Икки кун ўтиб эса Чемпионлар лигаси 1/8 финал доирасида "РБ Лейпциг" билан майдонга тушади.

"Мен норозиман, чунки танаффус Чемпионлар лигасигача бўлиши керак. Улар ноқулай вақтда бизга дам беришмоқда, шу сабаб дам олиш имконияти берилдими, йўқми бизга энди бу қизиқмас.

Якшанба куни "Вилла" билан ўйин, икки кундан сўнг эса "Лейпциг" билан баҳс кутиб турибди. Шундай экан, биз учун танаффус бефойда", - дейди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!