Жозеда бор аламим маним!

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Антони Марсьяль португалиялик мутахассис Жозе Моуриньони танқид қилди. Тажрибали мутахассис манчестерликларни бошқарган даврда франциялик футболчини алдаги айтилмоқда.

- Ҳаммаси футболкадаги рақамдан бошланган. Байрам куни Моуриньо менга хабар жўнатиб, Райан Гиггзнинг рақамини олсам, зўр иш бўлишини айтди. Мен Жозега Гиггзни ҳурмат қилишимни, лекин ўз рақамимни олиб қолишимни айтдим.

“Манчестер Юнайтед” қароргоҳига қайтганимда ўз футболкамда 11-рақамни, 9-рақамдаги либосга Златан Иброҳимовичнинг номи ёзилганини кўрдим. Моуриньо мени ҳурмат қилмаслигини тушуниб етдим.

Матбуотда Жозе мен ҳақимда қисқа гапларни айтарди. Худди “Реал”да ишлаганидан Карим Бенземага қўллаган услубидек. Унга мана шунақа майда ўйинчилар ёқади ва кимлар ҳақида гапиришни яхши билади. У ўшанда мен 20 яшар эканимни ва унга жавоб қилсам, мени устозларга ҳурматсизликда айблашини билардим. Шунинг учун ҳам индамадим, фойдаси ҳам йўқ эди.

Кейинги мавсумнинг биринчи ярмида энг зўр кўрсаткичларни қайд этдим,лекин Моуриньо Алексис Санчесни олиб келганидан кейин менга деярли ўйин бермади. Ўша мавсум жаҳон чемпионати бор эди ва бу менга қимматга тушди. Айниқса, Франция жаҳон чемпиони бўлганини инобатга олиш керак. Мен чемпионлар қаторида бўлишим керак эди, - деди Антони Марсьяль.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!