"Жуда талантли футболчининг "Барса"даги даври жароҳатлар билан эсланадиган бўлмоқда" - Даврон Файзиев
Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев "Телеграм"даги ўз каналида Усмон Дембеле ва"Барселона" атрофидаги вазият ҳақида фикр билдирди.
"Дембеле ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар якунига етишга яқин. Усмон кетмоқчи. "Барса" қарши эмас. Жуда талантли футболчининг каталонияликлар сафидаги даври жароҳатлар билан эсланадиган бўлмоқда. У ҳеч ўзининг чўққисига чиқа олмади.
Дембеленинг шартномаси ёзда тугайди. "Барса" унга янги таклиф билан чиққан. Лекин маош футболчини қониқтирмаган. Энди клубнинг мақсади қишки трансферда сотишга улгуриш. Яқин вақт ичида янгиликлар бўлиб қолиши мумкин.
Ушбу мавсумда француз 11 ўйинда майдонга тушиб, бир гол ва иккита ассист муаллифига айланди. Ўз вақтида Дембеле учун "Барселона" Боруссия Дортмундга 135 миллион евро тўлаганди".
Фикрлар