К Лига. Ашурматовнинг жамоаси қаторасига иккинчи ғалабасини қўлга киритди

Бугун Жанубий Корея К Лигасида 7-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Рустам Ашурматов фаолият олиб борадиган "Гангвон" клуби сафарда "Сеул"га қарши баҳс олиб борди ва 82-дақиқада Ко Мо Йол томонидан пенальтидан киритилган гол эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ашурматов 67-дақиқада захирадан майдонга тушди. Мазкур ғалабадан сўнг "Гангвон" ҳисобидаги очколар сони 8 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди.

К Лига. 7-тур

"Сеул" - "Гангвон" 0:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!