Кюрасао дарвозабони мундиаллар тарихида энг кўп заба қайтарди
Кюрасао терма жамоаси "ЖЧ-2026" гуруҳ босқичи иккинчи турида Эквадорга қарши учрашувда ҳисобни очтирмай, дурангни сақлаб қолди.
Эквадор терма жамоаси бутун ўйин давомида рақиб дарвозасига 28 марта зарба берди, шундан 15 таси аниқ йўналтирилган зарба бўлди. Аммо улар Элой Ромасни мағлуб этиш йўлини топа олмади. Кюрасао дарвозабони 15 та зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.
Opta маълумотларига кўра, Ромас жаҳон чемпионатлари тарихида (1966 йилдан буён статистика юритилган даврда) асосий вақтда қайтарилган сейвлар сони бўйича рекорд ўрнатди. Бу ерда қўшимча таймларга ўтган ўйинлар инобатга олинмаган.
Кюрасао терма жамоаси шу тариқа ўз тарихидаги илк очкони қўлга киритди, аммо барибир гуруҳ жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи турда Дик Адвокат шогирдлари Германияга йирик ҳисобда мағлуб бўлганди (1:7).

Фикрлар