Кабо-Верде терма жамоаси футболчиси: "Испанияни енгишимиз мумкин"
Кабо-Верде терма жамоаси ҳимоячиси Сидни Кабрал, ҳозирда Лиссабондаги "Бенфика" клуби шарафини ҳимоя қилаётган футболчи, 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Испания термасига қарши кутилган ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Биз жамоа сифатида ҳаммага шунга қодир эканимизни кўрсатмоқчимиз: бундай рақибга қарши ҳам муносиб ўйнай оламиз. Испания бу турнирнинг асосий фаворитларидан бири. Шунга қарамай, биз уларга қарши муносиб курашишимизга ишонаман", – дея футболчининг сўзларини келтиради Diario Sport нашри.
Кабо-Верде ва Испания терма жамоалари ўртасидаги беллашув душанба, 15 июнь куни бўлиб ўтади. Шу гуруҳ доирасидаги яна бир учрашувда Уругвай ва Саудия Арабистони терма жамоалари майдонга тушади.

Фикрлар