Кафу Бразилия терма жамоасида Неймарнинг фаолиятини якунлашига муносабат билдирди
Бразилия терма жамоасининг собиқ сардори Кафу Неймарнинг эндиликда миллий жамоа шарафини ҳимоя қилмаслик ҳақидаги қарорига муносабат билдирди.
«Ҳар қандай кунда барча карерасини якунлайди – кумирлар ҳам, катта юлдузлар ҳам, омад қозонган инсонлар ҳам.Ўғиллар бир куни отага айланади, оталар – бобо бўлади, боболар эса катта боболарга айланади. Авлодлар алмашиб туради.Неймар футболда ўзидан жуда чиройли мерос қолдирмоқда. У терма жамоа сафидаги йўлини катта футболчи сифатида якунлаяпти. Биз уни албатта соғиниб қоламиз», – деди Кафу.

Фикрлар