"Кальяри" Шомуродовни қайтариш учун ҳаракат қилмоқда

Chery Tigo 7 PRO

Хабарингиз бор, Элдор Шомуродовнинг ижара муддати ўз ниҳоясига етиб, "Рома"га қайтди. Аммо клуб уни бу ёзда сотишга ҳаракат қилиши ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. Шу билан бирга, терма жамоамиз сардорига илк харидорлардан бири "Кальяри" бўлиб турибди.  

 "L'Unione Sarda" нашри хабар беришича, сардинияликлар Шомуродовни қайтариш учун ҳаракат қилмоқда, лекин 9 миллион еврога сотиб олиш нияти йўқ. Шартнома шартига кўра, клуб у билан доимий битим имзолаши учун римликларга 9 миллион евро тўлаши керак эди. "Кальяри" эса ҳужумчини бундан арзонроққа сотиб олишни режалаштиряпти. Тез орада клублар ўртасида музокаралар бошланади. 

FC Internazionale v Cagliari - Serie A TIM

Агарда Элдор жамоада қоладиган бўлса, Клаудио Раньери билан эмас, балки янги мутахассис билан ишлаши керак. Сабаби, италиялик мутахассис ўтган мавсум сўнггида мураббийлик фаолиятини якунлаганди. Бироқ, кейинчалик қайсидир терма жамоада ишлаш нияти борлигини ҳақида, Фабрицио Романо маълум қилган. 

Шомуродов якунига етган мавсум "Кальяри" таркибида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди. Бу 28 ёшли футболчининг сўнгги 3 йилдаги энг яхши натижасидир. 

Маълумот учун, ҳамюртимизнинг "Рома" билан тузган шартномаси 2026 йилгача амал қилади. Трансферлар ойнасининг бу ойнасида клуб уни ижарага бериш нияти йўқ. Шундай экан ваниҳоят мазкур ёзда Элдорнинг янги клуби аниқ бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
22/06/2024 19:42
Каекка карама шомуроодов ...