Камончиларимиз Беларусдаги мусобақада муваффақиятли қатнашишди

Беларуснинг Брест шаҳрида камондан отиш бўйича халқаро мусобақа ўз якунига етди. Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам мазкур мусобақада иштирок этиб, совринли ўринлардан жой олишди.

2х70 метр йўналишида кечган ёшлар ўртасидаги беллашувда қизларимизнинг иштироки, айниқса, эътиборли. Боиси унда барча совринли ўринлар ҳамюртларимизга насиб этди. Зиёдахон Абдусатторова, Камола Юнусова ва Анастасия Солдатенко шоҳсупага кўтарилган бўлсалар, йигитларимиздан Аловиддин Абдулборий айни шу йўналишда кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, терма жамоамиз MIX баҳсида ҳам энг яхши натижани қайд этди.

Терма жамоамиз ушбу шаҳарда 8 сентябрга қадар ўқув-машғулот йиғинини давом эттиради.

Манба: olympic.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!